Мирзиёев Шри-Ланка Президентига ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Аввал хабар берганмиздек, бугун, 21 апрель куни Шри-Ланка пойтахти Коломбо ва Негомбо, Баттикалоа шаҳарларида 6 та портлагш содир этилди. Қурбонлар сони 185 нафарни, жароҳатланганлар 500 кишини ташкил этмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шри-Ланкада юз берган портлашлар оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Майтрипала Сирисенага ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз,  теракт деб айтилаётган портлашлар мамлакат пойтахти Коломбо шаҳри марказидаги “Шангри-Ла”, “Циннамон Гранд” ва Кингсбери меҳмонхоналарида, католик черковида содир этилган. Қолаверса, портлашларнинг яна иккитаси айни шу вақтда  пойтахт яқин Негомбо ва Баттикалоа шаҳарларидаги черковларда амалга оширилган.

Қайд этишларича, портлашлар содир этилган вақтда ибодатхоналарда пасха байрами муносабати билан ибодатлар ўтказилаётган бўлган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Таъзия Шри-Ланка

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг