... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Миробод туман ҳокими Президент номи хато ёзилган хатни имзолаган


15:02, 16.05.2017 Жамият
 8 897

Ушбу хатнинг скриншоти бир зумда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Фуқаро Э.А.Павловнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Виртуал қабулхонасига йўллаган шикоят аризасини кўриб чиққан Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокими жорий йилнинг 3 май куни қўпол хатоликларга тўла жавоб хатига имзо қўйган.
 
Хатни ўқиб чиқишга эринганми ёки вақти бўлмаганиданми, ҳоким Ш.А.Пўлатов “Узбекистон Республикаси Бош вазири Шавквт Миромонович Мирзиёев” сўзлари ёзилган хатни имзолаган.
 
Ушбу хатнинг скриншоти бир зумда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Кимдир ҳокимни масъулиятсизликда ва хат ижрочисини саводсизликда айблаган бўлса, бошқаси шунчаки ҳужжатлар билан ишлашдаги лоқайдликни таъкидлаган.
 
Нима бўлган тақдирда ҳам, расмий ҳужжат аввало ҳокимга киргунига қадар бир неча бор ўқилиши, қолаверса, раҳбар ҳам бир қур кўздан кечириб, нимани имзолаётганини билиш мақсадида, кейин имзо чеккани дуруст.



Бобур Жалолов

Теглар:Миробод Виртуал қабулхона Хат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Adolat
17:11 16.05.2017

Vertual qabulxonaga yozilgan murojaatga JIB Toshkent shaxar sudi raisi M. Abdudjaborov javob xatiga bundan battar sharmandalik bilan javob bergan. (shunaqa "sovodli" qozi bobolar insonlar taqdirini xal qilmoqda)



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар