Ҳисоб рақам очиш, ариза бериш, онлайн омонат — Миллий банк билан ҳаммаси осон
Бизнес
−
12 Март 2020
9531Ҳисоб рақам очиш, кредит олиш учун ариза бериш, онлайн омонатни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмалари.... Мана шундай хизматларни тез ва сифатли амалга оширувчи яна бир Миллий банкнинг ҳудудий маркази ўз фаолиятини бошлади. Манзил эса Тошкент вилоятининг Олмалиқ ҳамда Чирчиқ шаҳарлари. Марказ ходимлари замонавий коммуникация воситалари ҳамда мебеллар билан тўлиқ жиҳозланган янги бинода фаолият бошладилар.
Мазкур замонавий банк хизматлари маркази анча ихчамлашган, ҳам майдон жихатдан, ҳам ишчилар сони жихатидан. Шундай бўлсада унинг иш бериш самараси анча ўсган. Сабаби бу ерда барча бирламчи хизматлар кўрсатилади, ва уларнини амалга оширувчи асосий куч универсал персоналлардир. Хўш универсал ходимга эга марказ қулайлиги нимада ўзи?
- Бунги кунда марказимизда энг камида 5 йиллик иш тажрибасига эга ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Ходимларнинг универсаллиги шундаки, мижозни қизиқтирган ҳар қайси банк хизмати ҳақида маълумот бериш, сўралган хизматни кўрсатиш имконига эга, дея таъкидлайди “Ўзмиллийбанк” АЖ Олмалиқ банк хизматарини кўрсатиш маркази мудири, - Умил Умаров. – мисол учун, валюта айрибошлаш учун мижоз марказимизга келди. Мижозни кредит хизматларимиз қизиқтириб қолди. Мижоз билан ишлаётган ходим кредит бўйича барча тамойилларни тушунтириб бериш билан бирга шу йўналишда хизмат кўрсатиш билимига эга. Мижоз биринчидан вақт йўқотмайди, оввора ҳам бўлмайди.
Ўзмиллийбанкнинг Олмалиқ шаҳар филиали қошида ташкил этилган ушбу марказида 14 та универсал ходимлар мижозларга хизмат кўрсатади. Бундан ташқари бу ерга 2 та пул айрибошлаш банкоматлари жойлаштирилган. Мазкур 80 кв метрлик бинонинг 2 қаватида 7 та ходим юридик шахсларга хизмат кўрсатади.
- 1998 йилдан бери “Ўзмиллийбанк” мижозиман. Хизмат кўрсатиш сифати юқори ва қатор қулайликларга эга бўлгани учун мазкур банк билан ҳамкорлик қиламан, дейди банк мижози, - Саидолимхон Мамадов. – кредит олсак ҳам, пул маблағларини ўтказсак ҳам барчаси тезда амалга оширилади. Ходимлар ўз ишини яхши биладиган малакали ва хушмуомала. Банк соҳасидаги янгиликлар ва янги хизматлардан доимий равишда бохабар қилиб туришади.
Таъкидлаш керакки, аҳолига сифатли банк хизматларини кўрсатиш мақсадида, “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан “Банк хизматларини кўрсатиш марказлари” географияси янада кенгайтириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси