Мираброр Усмонов оғир аҳволда шифохонага ётқизилди
Жамият 14 Март 11:05 9881
image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси 71 ёшли Мираброр Усмонов жорий йилнинг 12 март куни пойтахтдаги “Эзгу ният” клиникасига ётқизилган. QALAMPIR.UZ манбаси етказган маълумотларга қараганда, Усмонов клиникага оғир аҳволда олиб келинган ва жонлантириш бўлимига олинган. У ҳамон кома ҳолатида қолаётгани айтилмоқда. 

QALAMPIR.UZ’га оид маълумотларга кўра, Усмонов жойлаштирилган клиника унинг ўзига тегишли бўлиб, энг янги ва замонавий немис технологиялари билан жиҳозланган. 

Усмоновга қўйилган ташхис маълум эмас. Бироқ, уни эскидан яхши билганларнинг қайд этишича, Мираброр Зуфарович бронхиал астма касаллигига чалинган. 

Маълумот ўрнида, Мираброр Усмонов 1947 йилнинг 4 июлида Тошкент шаҳрида туғилган. 

•    1961 йилдан 1967йилгача — Тошкент шаҳридаги “Баҳор“ ресторанида олтинчи разрядли ошпаз;
•    1970 йилда — Тошкент шаҳридаги “Гулистон“ ресторанининг ишлаб чиқариш бўйича мудири;
•    1970 йилдан 1986 йилгача — “Дўстлик“ ва “Зарафшон“ ресторанлари директори,  Тошкент шаҳри ресторанлар трести директори;
•    1986 йилдан 1990 йилгача — Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг Умумий овқатланиш бош бошқармаси бошлиғи;
•    1990 йилдан 1992 йилгача — Ўзбекистон Республикаси савдо вазири;
•    1992 йилдан 1994 йилгача — “Ўзбексавдо“ компанияси раиси;
•    1994 йилдан 2005 йилгача — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;
•    2005 йилдан 2017 йилгача — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор;
•    2006 йилдан 2017 йилгача — Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти (2009 йили кейингги тўрт йиллик муддатга қайта сайланган);
•    2013 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Президенти;
•    2015 йилдан 2018 йилгача — Марказий Осиё Футбол уюшмаси президенти ўлароқ фаолият юритган.

1995 йилда “Меҳнат шуҳрати“ ордени, 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Мақтов ёрлиғи, 2006 йилда “Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил” эсдалик нишони, 2012 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган. Президент Шавкат Мирзиёев даврида – 2017 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 135
Рейтинг: 3.9