Минҳожиддин Мирзо Ёзувчилар уюшмасига қайтди

Жамият

image

Минҳожиддин Ҳожиматов (Минҳожиддин Мирзо) Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабар берди.

Бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтган ва унда ташкилий масала кўрилган.

Йиғилишда Минҳожиддин Ҳожиматов (Минҳожиддин Мирзо) Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Бунгача у 2019 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказига раҳбарлик қилиб келаётганди.

Маълумот учун, шоир ва журналист Минҳожиддин Мирзо 1965 йилда туғилган, У 1990 йилда Тошкент давлат университети Журналистика факультетини тамомлаган. У 2012−2013 йилларда — Миллий телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари. 2013−2014 йилларда Маданият ва спорт вазири бўлиб ишлаган. Шунингдек, у Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Минҳожиддин Мирзонинг ўрнига ўрнига Отабек Абдурашидович Ҳасанов Маънавият ва маърифат маркази директори этиб тайинлангани хабар қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ёзувчилар уюшмаси Минҳожиддин Мирзо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made