... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Милиция ходими ўз жонига қасд қилди


13:42, 02.12.2017 Олам
 12 768

Комплекс суриштирув жараёнида ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда, тиббий-биологик суд экспертиза хулосалари эса текширилмоқда.

Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, вазирликнинг омборхонасида ИИВ махсус қисмининг навбатчи қоровули, 1991 йилда туғилган  милиция кичик сержанти Эрлан Солпуевнинг жасади топилган.
 
Маълумотларга кўра, милиционер навбатчилик вақтида ўқ отар (автомат) қуролдан  ўзининг бошига ўқ узган. Хабарда “Ҳозирги вақтда олиб борилаётган комплекс суриштирув жараёнида маълумотлар жамланмоқда.
 
Шунингдек, комплекс суриштирув жараёнида ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда, тиббий-биологик суд экспертиза хулосалари эса текширилмоқда.
 
Бундан ташқари, хизматни ташкил қилишда камчиликларга йўл қўйган раҳбарларнинг хатти-ҳаракатига баҳо берилиши ва уларга нисбатан қатъий қонуний чоралар кўрилиши таъкидланган.
 
Ўз жонига суиқасд қилган йигит милиция соҳасида, яъни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги тизимида 2010 йилдан бери ишлаб келган. 
Обил Сафаров

Теглар:Қирғизистон Милиционер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!