ОТМларда Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси тузилади

Жамият

image
Талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби белгиланди north_east

Талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 59-сон қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 февралидан бошлаб, олий таълим муассасаларида Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилиб, иқтидорли, фаол ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар қўшимча рағбатлантирилиб борилади.

Жумладан:

•    ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи – 86 балл ва ундан юқори) бўлган, стипендиясиз тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга стипендия базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

•    Иқтидорли, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга уларга белгиланган стипендияларга нисбатан қўшимча 50 фоизгача миқдорда;

•    халқаро, республика ва олий таълим миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолибларига базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик рағбатлантириш;

•    олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида ҳолларда (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафоти каби) талабаларга базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик моддий ёрдам берилади. 

Жамғарма қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

•    стипендия тўлови учун режалаштирилган маблағларнинг 10 фоизи миқдоридаги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;

•    тўлов-контракт бўйича тегишли молия йили учун режалаштирилган  тушумларнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағлар. 


Мақола муаллифи

Теглар

талаба стипендия

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг