... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

МХХнинг янги раиси Ихтиёр Абдуллаев ким? У ҳақида нималар биламиз?


14:07, 01.02.2018 Жамият
 15 327

МХХ раисининг бугунгача босиб ўтган йўли кўпчилик ўқувчиларимизни қизиқтириши табиий, албатта. Қуйида Ихтиёр Абдуллаевнинг таржимаи ҳоли билан танишишингиз мумкин.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 31 январь куни имзолаган фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди. Хўш, Ихтиёр Абдуллаев ким? Биз у ҳақда нималар биламиз? Кўп йиллар ҳуқуқ-тартибот органларида самарали меҳнат қилган собиқ Бош прокурор, айни дамда МХХ раисининг бугунгача босиб ўтган йўли кўпчилик ўқувчиларимизни қизиқтириши табиий, албатта. Қуйида Ихтиёр Абдуллаевнинг таржимаи ҳоли билан танишишингиз мумкин.
 
Ихтиëр Бахтиёрович Абдуллаев 1966 йил 22 май куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган. Перм давлат университетида ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича таҳсил олган.
 
Илк иш фаолиятини 1988 йилда Фарғона шаҳар суд ижрочиси сифатида бошлаган.
 
1990—1993 йилларда Фарғона вилояти Адлия бошқармасида фаолият олиб борган.
 
1993—1995 йилларда Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди судьяси, раиси вазифасини бажарувчи;
 
1995—1997 йилларда Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди судьяси ҳамда Судлов ҳайъати раиси;
 
1997—2000-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг фуқаролик ва амнистия масалалари бўйича референти бўлиб ишлаган.
 
2000—2001 йилларда Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди раиси;
 
2001—2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари;
 
2002—2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари;
 
2006—2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи;
 
2007—2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси;
 
2006—2009-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори;
 
2009—2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташкилий ва кадрлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.
 
2015 йилнинг 21 апрелидан то 2018 йишнинг 31 январига қадар  Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида фаолият юритган.
 
2018 йилнинг 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида иш бошлади.
 
Ихтиёр Бахтиёрович Абдуллаев — Иккинчи даражали давлат адлия маслаҳатчиси.

Теглар:Ихтиёр Абдуллаев МХХ раиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар