60 минг ишсиз меҳнат бозорида ўз ўрнини топиши кутилмоқда

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар бир ҳудудда камида биттадан “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари ўртасида очиқ танлов ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда айтилган.

Қарор билан “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” танлови ғолибларининг лойиҳаларини рағбатлантириш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 50 миллиард сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Бу муҳим тадбирларни амалга ошириш натижасида ҳар йили 60 минг нафарга яқин ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқитиш имконияти юзага келади, 25 мингдан зиёд ногиронлиги бор шахсларнинг бандлиги таъминланади.

Республика ишчи гуруҳи давлат ва нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари самарали фаолият юритишини ҳамда сифатли ва халқаро стандартларга жавоб берадиган касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий этилишини ташкиллаштиради, шунингдек ушбу мақсадда ажратилаётган маблағларнинг манзилли сарфланишини таъминлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қарори ишсизлик

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг