Кириш тест синовлари фақат августда эмас, июлда ҳам ўтказилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди

Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб:

амалдаги тартибни ўзгартирган ҳолда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовларини июль-август ойларида ўтказиш;

энг юқори баллнинг 30 фоизи ва ундан юқори баллни тўплаган абитуриентларга фанлар бўйича тест синовлари натижалари акс этган, 3 йил муддатга амал қиладиган сертификат бериш ҳамда уларга учтагача таълим йўналишида танловда иштирок этиши учун имконият яратиш;

абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаларини танлашда имтиҳон фанлари блоки ва кетма-кетлигининг мослигини эътиборга олиш;

тест синовларини 2018 йилдаги тажрибадан келиб чиқиб, катта сиғимли бино ва иншоотларда ҳамда заруриятга мувофиқ қўшимча биноларда ўтказилишини давом эттириш;

2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб:

тест фанлари мажмуасини икки бўлимга ажратиб, 1-бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан – она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи, 2-бўлимга даъвогарлик қилинаётган таълим йўналишига мос иккита фанни киритиш;

ёшларнинг она тили бўйича саводхонлигини ошириш ва аниқлаш мақсадида ёзиш кўникмаларини баҳолаш учун “Ўзбек тили”, “Рус тили”, “Қорақалпоқ тили” фанлари бўйича алоҳида синовларни ташкил этиш кўзда тутилмоқда. 

Маълумот ўрнида, 2018/2019 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун ўтказилган кириш тест синовлари илк маротаба катта сиғимли биноларда ўтказилди, абитуриентлар бинога киришида шахсни идентификациялаш қурилмалари ёрдамида текширилди, тест синовлари кузатув камералари ёрдамида назорат қилинди ҳамда ушбу жараёнлар абитуриентларнинг ота-оналарига бевосита катта мониторларда, интернет сайтида онлайн тизими орқали ва телевиденияда тўғридан-тўғри ёритилди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Кириш тест синовлари

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар