...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мейвезер Ҳабибга мурожаат билан чиқди


19:57, 07.11.2018 Спорт
 11 212

Боксчи UFC чемпиони билан жанг қилишни истаяпти.

Америкалик боксчи Флойд Мейвезернинг таъкидлашича, Мутлақ жанглар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов кўпроқ пул ишлаб олиш учун у билан жанг қилиши керак. Бу ҳақда CNN канали хабар берди.
 
“Агар Ҳабиб бокс қоидалир бўйича жанг қилишни истаса, биз буни ташкил қила оламиз. Агарда у UFC’да қолиб ўша-ўша пулни ишлаб топишни истаса, у буни ҳам қила олади. Конор билан жанг учун Ҳабиб уч-тўрт миллион доллар олди. Мен билан курашганда у кўпроқ олади”, деган Мейвезер.


 
Америкалик Макгрегор у билан жанг қилгунча энг кўп ҳақ тўланувчи спортчилар қаторида бўлмаганини эслатиб ўтди. Бироқ уларнинг 2017 йил августдаги жангидан кейин Конор рейтингда юқорилаб кетган.
 
Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни Флойд Мейвезер ММА қоидалари бўйича илк жангини ўтказади. Унга япониялик кикбокс устаси рақиблик қилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Флойд Мейвезер Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмуҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!