Комил Рашидов янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
27 Август 2020
13638Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди.
ТИВ Матбуот хизматининг хабар қилишича, Комил Рашидов Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
У 2019 йилнинг сентябюридан 2020 йилнинг августигача Бош вазирнинг маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири лавозимида ишлаган.
Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Қирғизистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ҳам фаолият юритган.