15 майдан бошлаб бир қатор фаолият турларига рухсат бериляпти
−
15 May 2020 25547 2 minutes
Бироз аввал, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 14 майдаги қарори билан мамлакатда карантин чекловлари 2020 йилнинг 1 июнига қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Республикаси махсус комиссияси қарори билан 15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:
“Қизил” тоифадаги ҳудудларда:
• якка тартибдаги ҳунармандчилик;
• автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;
• электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;
• ижара ва лизинг хизматлари;
• бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш;
“Сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:
• риэлторлик фаолияти;
• реклама ва маркетинг фаолияти;
• хусусий бандлик агентликлари фаолияти;
• меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;
• парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти. Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;
“Яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:
• очиқ сунъий қопламали спорт ўйингохлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
• компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) ва полиграфия хизматлари;
• музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
• ветеринария хизматлари;
• биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November
Qora dengizda dron kemaga hujum qildi
15 November