...
МЕНЮ
ONLINE TV

Меҳнат таътили муддатини аниқлаш ўзгарди


10:06, 18.03.2018 Жамият
 9 749

Мазкур талаблар бюджет ташкилотлари ходимларига нисбатан қўлланилиши мажбурий ҳисобланади.

Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Президент Шавкат Мирзиёевнингнинг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2018 йилдан бошлаб расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланганлиги ва йиллик меҳнат таътили муддати ушбу кунларга камайтирилиши белгиланган эди.


 
Шуни ҳисобга олган ҳолда йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш, шунингдек фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пуллик компенсация тўловини ҳисоблаб чиқиш тартиби ишлаб чиқилди.
 
Меҳнатга вақтбай, ишбай ва тарифсиз тизимларида меҳнат таътили вақтида ходимнинг сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини ҳисоблаш учун қабул қилинган тариф ставкани ташкилотда 6 ва ундан ортиқ ой ишлаган ходимларнинг тариф ставкасидан ортиқ бўлган барча тўловларни, шу жумладан ишбай қўшимча ҳақнинг тегишли қисмига ошириш орқали аниқланади.
 
Шу билан бирга, меҳнат таътили берилганда, уни муддатини ҳисоблаш аниқлаштирилди.
 
Масалан, 2018 йилда меҳнат таътилининг биринчи куни:
 
3 январдан 21 мартгача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати – 1 иш кунига;
 
21 мартдан 1 сентябргача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати – 2 иш кунига;
 
1 сентябрдан 2018 йилнинг охиригача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати – 3 иш кунига камаяди.
 
Мазкур талаблар бюджет ташкилотлари ходимларига нисбатан қўлланилиши мажбурий ҳисобланади, бюджет ташкилотлари ҳисобланмаган ташкилотларнинг ходимлари учун эса тавсиявий хусусиятга эга.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:таътил қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар