... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Меҳмонни тунаган меҳмонхона фарроши қўлга тушди


13:32, 14.11.2017 Жамият
 2 415

Хива туманидаги меҳмонхоналарнинг бирида яшовчи мижоз ҳамёнидан 2,5 минг АҚШ доллари ва 5 минг Россия рубли йўқолгани ҳақида ички ишлар ходимларига мурожаат қилган...

Хоразм вилоятининг Хива туманидаги меҳмонхоналарнинг бирида яшовчи мижоз ҳамёнидан 2,5 минг АҚШ доллари ва 5 минг Россия рубли йўқолгани ҳақида ички ишлар ходимларига мурожаат қилди.
 
Ички ишлар органларининг тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ўғриликни ушбу меҳмонхона фарроши, 1989 йилда туғилган Н.И.  исмли шахс содир этганлиги аниқланди.
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизматининг маълумот беришича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Жиноят кодекси Хоразм вилояти Меҳмонхона Фаррош ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар