Метрода эркаклар ва аёллар алоҳида навбатда туриши сўралгани ростми? Изоҳ берилди
Жамият
−
10 Май 2023
8362Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Беруний метро бекатида ходим томонидан эркаклар ва аёллар алоҳида навбатда турилиши сўралгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Метрополитен хизмати изоҳ берди.
“Ушбу маълумот ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходими ўз лавозим йўриқномасига амал қилган ҳолда касса олдида жамоат тартибини сақлаш бўйича ўз фаолиятини олиб борганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, йўловчилардан бу каби ёлғон маълумотларни ўзаро тарқатмасликлари сўралиб, ёлғон маълумотларни тарқатганлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши айтилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023