... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Метро текин бўлади?!


15:38, 05.01.2017 Жамият
 16 571

Президент Шавкат Мирзиёев нафақадагилар учун куннинг маълум қисмида метро бепул бўлишини айтган эди.

Янги йилнинг илк кунлариданоқ кексаларнинг автобус ҳайдовчиларига “Бугундан текинми?” деган саволлари қулоққа чалинди. Бу бежиз эмас, албатта. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан бўлиб ўтган учрашувда нафақадагиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида режалаштирилаётган бепул транспорт хизмати тўғрисида тўхталиб ўтган эди. Мазкур масала юзасидан “Тошкент метрополитени”дан қуйидаги маълумотларни олишга эришдик:
 
“Ушбу масала Метрополитен режасига киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳужжатлар тақдим этилди. Айни кунларда лойиҳа амалга ошиш жараёнида”, дейди “Тошкент метрополитени” Давлат унитар корхонаси ходими Рустам Зиёев.
 
Ўтган йилнинг сўнггида Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Унда нафақадаги кексаларнинг саломатлигини тиклашдан тортиб, ижтимоий ҳимоя масалаларига ҳам катта эътибор қаратилган эди. Ишончли манбадан олинган маълумотлардан келиб чиқиб, шуни маълум қиламизки, тез кунларда метро хизмати куннинг маълум вақтида нафақадагилар учун бепул хизмат кўрсатиши мумкин.
Муҳайё Саидова

Теглар:Тошкент метрополитени 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар

Matnazarov Omon
17:23 12.01.2017

Doim o'qib boraman. Juda yoqdi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар