Пандемия даврида Ўзбекистонда қанча одам ишсиз қолгани маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 16 март санасидан бошлаб карантин жорий қилинди. Бу даврда кўплаб тадбиркорлик субъектларнинг фаолияти ҳам тўхтаб қолди. Карантин даврида мамлакатда 2 миллонга яқин фуқаро ишсиз қолган. Бу ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Темур Маҳмудов маълум қилди 

Унинг сўзларига кўра, пандемияда мамлакатда 2 миллионга яқин ишсизлик ҳолати қайд этилган, 500 мингдан ортиқ хорижда ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари ўз иш жойларига қайта олмаган.

Чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи 29 мингдан зиёд фуқарога 60 миллиард сўмга яқин субсидиялар ажратилган. 

1 сентябрдан бошлаб эса Ягона миллий меҳнат тизими жорий этилган. Бу орқали Ўзбекистонда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотлардаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни онлайн кузатиб бориш имкони пайдо бўлди.

Маълум қилинишича, вақтинча ишсиз қолган фуқаролар томорқаларида енгил констурукцияли иссиқхоналар қуриб берилган, сувсиз ҳудудларга сув чиқариш механизмлари жорий этилган. Бугунги кунга келиб мамлакатда 300 мингдан ортиқ бўш иш ўрни мавжуд.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг