Туркманистон Президенти набираси билан отда сайр қилди (видео)

Олам

image

Жорий йилнинг 17 май куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов набираси Керим билан бирга велосипед ва отда сайр уюштирди. Бу ҳақда “Turkmenistan Today“ ахборот агентлиги маълум қилди.

“Давлатимиз раҳбари афсонавий от шарафига қурилган Янардағ монументи ёнидан ўтди, бу ерда Президент набирасига ушбу от ҳақида гапириб берди. Шунингдек, бошқа таниқли туркман отлари ҳақида гапириб берди.

Велосипед сайри чоғида давлат раҳбари набирасидан академик муваффақияти, спорт ва ижодий машғулотлари ҳақида сўради. Керим бобоси билан янги билимлар билан ўртоқлашди, ўзи эгаллаган фанлар ва унга қизиқадиган мавзулар ҳақида гапирди “, дейилади мақолада.

Президент ва унинг набираси велосипед билан Ахал-Теке от спорт мажмуасига келишди. Хабарларга кўра, Бердимуҳамедов Тоила лақабли отини, Керим эса Шаполат отини эгарлаган.

“От миниш пайтида давлат раҳбари набирасига туркман отларини етиштиришнинг нозик жиҳатлари ҳақида батафсил айтиб берди. Шу қаторда тарихдан қизиқарли мисоллар келтирди.

Шунингдек, мамлакат президенти набирасига дунёга машҳур “жаннат“ отлари билан боғлиқ афсоналарни айтиб берди. У от минишнинг хусусиятлари ҳақида гапирди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бобоси билан суҳбатдан сўнг мустақил равишда от минган. Гурбангули неварасини шижоатли эканини айтиб мақтаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон

Баҳолаганлар

309

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг