Мессининг меҳмонхоналар тармоғи ҳақида биласизми?

Бу қизиқ

image

Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси яна бир меҳмонхона сотиб олди.

У мазкур отелда капитал таъмирлаш ишларини олиб боришни режалаштирмоқда. Капитал таъмирлаш ишлари май ойидан бошланади. 4 қаватли мехмонхона 98та номердан иборат бўлади.

Аввалроқ, 31 ёшли футболчи Ибитса ороли ва Сиджес шаҳарчасидаги мехмонхоналарни ҳам сотиб олганди.

Маълумот учун “Барса” форварди Лионель Месси 2017 йилда Мальорка оролидаги 4 юлдузли “Sea Som Fona” номли меҳмонхонанинг хўжайинига айланган эди.

Маълумот учун, Лионель Месси 2017 йилда ҳам Барселона шаҳридаги соҳилга яқин жойдан меҳмонхона сотиб олган эди. Ушанда Аргентина терма жамоаси футболчиси 30 млн. евро эвазига 77 та хонага эга бўлган 4 та юлдузли люкс меҳмонхона харид қилганди.

Шунингдек, Лионель Месси Бали оролидан ҳам меҳмонхона сотиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг