... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мессининг “ташаббуси” Аргентинани жаҳон чемпионатига олиб чиқди!


11:03, 11.10.2017 Спорт
 1 316

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси муҳим учрашувда учта гол уриб, мундиал масаласини деярли бир ўзи, аниқроғи жамоадошлари иштирокида ҳал қилди.

Бугун, 11 октябрь куни ЖЧ–2018 саралашининг Жанубий Америка минтақасидаги сўнгги тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.
 
Аниқлик киритамиз, учрашувлар Америка минтақасида кеча кечга томон, бизда эса бугун,  эрта тонгда якунланган.
 
Унда Бразилия терма жамоаси ўз майдонида Чилини йирик ҳисобда енгиб, чилиликларни мундиал йўлланмасидан маҳрум этган бўлса, Парагвай кутилмаганда аутсайдер Венесуэлага ютқазиб қўйди ва мундиал йўлланмасидан буткул умидини узди.
 
Бу эса Перу ҳамда Колумбия терма жамоаларига ёрдам берди. Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувда муроса йўли танланди. Натижада Хамес Родригес жамоадошлари жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўл оладилар, Перу эса ўтиш ўйинида баҳс юритади.
 
Аргентина сафарда жуда муҳим бўлган учрашувда ғалаба қозонди. Аргентина қаҳрамони Лионель Месси мазкур учрашувда хет-трик қайд этди ва мундиал масаласини деярли бир ўзи, аниқроғи жамоадошлари иштирокида ҳал қилди.
 
Уругвай ўзида Боливияни 4:2 ҳисобида доғда қолдирди. Қизиқарлиси шундаки, ушбу ўйиндаги олтита голга ҳам уругвайликлар муаллиф бўлишди.
 
Касерес ва Кавани биттадан голга муаллифлик қилишган бўлса, Луис Суарес дубль қайд этди. Сильва ва Годин эса ўз дарвозаларини ишғол қилиб қўйдилар.
 
ЖЧ2018 саралаши, КОНМЕБОЛ
 
18-тур
 
Бразилия–Чили 3:0 (0:0).
Голлар: 1:0 – 55 Паулиньо, 2:0 – 57 Габриэл Жезус, 3:0 – 90 Габриэл Жезус.
 
Бразилия: Эдерсон, Маркиньос, Алекс Сандро, Дани Алвес, Миранда, Коутиньо (Фирмино, 87), Каземиро, Паулиньо, Ренато Аугусто (Фернандиньо, 82), Неймар (Виллиан, 85), Габриэл Жезус.
 
Чили: Браво, Босежур, Хара, Медель, Арангис (Пульгар, 46), Фуэнсалида (Пуч, 63), Варгас, Вальдивия, Санчес, Эрнандес (Паредес, 77), Исла.
 
Огоҳлантиришлар: Коутиньо (40), Неймар (45), Санчес (54), Исла (68).
* * *
 
Парагвай–Венесуэла 0:1 (0:0).
Гол: 0:1 – 84 Эррера.
 
Парагвай: Сильва, Гомес, Алонсо, Морейра, да Сильва (Самудио, 62), Пирис, Рохас, Ромеро, Ромеро, Санабрия (Кардосо, 56), Домингес (Барейро, 56).
 
Венесуэла: Фариньес, Анхель, Чансельор, Кихада, Эрнандес, Кордова (Сотельдо, 57), Эррера, Мартинес (Отеро, 77), Ринкон, Мурильо (Морено, 81), Рондон.
 
Огоҳлантиришлар: Мартинес (25), Алонсо (33), Рохас (39), Эррера (47), Кардосо (73), Отеро (86), Фариньес (90).
 
Четлатиш: Анхель (89), Гомес (89).
***
 
Перу–Колумбия 1:1 (0:0).
Голлар: 0:1 – 56 Хамес, 1:1 – 76 Герреро.
 
Перу: Гальесе, Родригес (Араухо, 46), Рамос, Трауко, Йотун (Руидиас, 71), Тапия, Каррильо (Рейна, 63), Куэва, Корсо, Флорес, Герреро.
 
Колумбия: Оспина, Мурильо, Фабра, Арьяс, Санчес, Куадрадо, Агиляр, Санчес, Хамес (Чара, 85), Фалькао (Морено, 90), Сапата (Барриос, 73).
 
Огоҳлантиришлар: Каррильо (45).
***
 
Эквадор–Аргентина 1:3 (1:2).
Голлар: 1:0 – 1 Ибарра, 1:1 – 12 Месси, 1:2 – 20 Месси, 1:3 – 62 Месси.
 
Эквадор: Бангера, Аймар, Рамирес, Веласко, Арболеда, Ибарра, Орехуэла, Интриаго (Учуари, 77), Севальос (Валенсия, 41), Ибарра, Ордоньес (Эстрада, 64).
 
Аргентина: Ромеро, Меркадо, Маскерано, Отаменди, Сальвио (Фасио, 90), Ди Мария (Паредес, 84), Перес, Акунья, Биглия, Бенедетто (Икарди, 76), Месси.
 
Огоҳлантиришлар: Севальос (14), Акунья (51), Биглия (61), Эстрада (75), Маскерано (86).
***
 
Уругвай–Боливия 4:2 (2:1).
Голлар: 0:1 – 24, автогол Сильва, 1:1 – 39 Касерес, 2:1 – 42 Кавани, 3:1 – 60 Суарес, 4:1 – 76 Суарес, 4:2 – 79, автогол Годин.
 
Уругвай: Муслера, Хименес, Сильва (Перейра, 77), Касерес, Годин, Бентанкур, Весино, де Арраскаэта (Лодейро, 77), Вальверде (Родригес, 60), Кавани, Суарес.
 
Боливия: Лампе, Ральдес, Сагредо, Вальверде, Бехарано, Чумасеро (Арсе, 46), Кандия, Кампос, Мачадо, Кастро (Хустиниано, 57), Морено (Альварес, 69).
 
Огоҳлантиришлар: Кандия (70).
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду жамоадошлари — Португалия ва Франция терма жамоалари Россия мундиалига йўлланмани “нақд” қилишганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Аргентина Лионель Месси КОНМЕБОЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!