... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Месси рекорд ўрнатиб, Роналдудан ўзиб кетди


12:13, 21.05.2018 Спорт
 3 998

Лео Испания чемпионатининг 36 ўйинида майдонга тушиб 34 та гол уришга муваффақ бўлди.

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси 2017/2018 йил мавсуми якунларига кўра “Олтин бутса” совринини қўлга киритди.
 
Месси Испания чемпионатининг 36 ўйинида майдонга тушиб 34 та гол уришга муваффақ бўлди.
 
Иккинчи ўринни “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ эгаллаган бўлса, учинчи поғона “Тоттенхэм” аъзоси Харри Кейнга насиб қилди.
 
1.Лионель Месси — 34 гол (68 очко)
 
2.Муҳаммад Салоҳ — 32 гол (64 очко)
 
3.Харри Кейн — 30 гол (60 очко).
 
Шу тариқа, Месси 5-марта “Олтин бутса”ни қўлга киритди ва бу борада янги рекорд ўрнатиб, энг яқин таъқибчиси Криштиану Роналдудан ўзиб кетди. Португалиялик футболчида шундай совринлардан 4 та бор.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Лионель Месси Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!