... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Месси қидирилмоқда! У одам ўлдирган бўлиши мумкин


10:32, 02.12.2017 Спорт
 11 870

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари кема ичида қурол борлигини аниқлаган.

Аргентина полицияси “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг акаси Матиас Мессини ноқонуний қурол олиб юрганлик ва одам ўлдирганликда гумон қилинаётгани сабабли қамаш учун ордер олди.
 
Маълум бўлишича, Месси бошқарувидаги  кема ўзи яшайдиган Росариодан 35 чақирим узоқликдаги Фигиере ҳудудидаги қумли қирғоқларга ботиб қолган.
 
Матиас кемани тузатиш баҳонасида унинг моторини синдириб қўйган, кейинчалик ўз юзини кучли даражада тирнаб олган.  Натижада кеманинг асосий қисми қон билан беланган.
 
Катта Месси Фигиерени тарк этиб, уйига қонга беланган аҳволда қайтган. Қирғоқда қолдирилган кемани кўрган қўриқчи эса тезлик билан полиция чақирган.
 
Воқеа жойига етиб келган полиция кемадан қурол топиш билан бирга кема салони қонга беланганлигига ҳам гувоҳ бўлган.
 
Полиция гумондордан кемада ундан ташқари яна бошқалар борлигини сўраш учун излаш ишларини олиб борган. 
 
Бироқ футбол юлдузи Лионель Мессининг акаси полиция қидирувидан яширинган. Полиция гумондорнинг уйи ва яқинларининг уйларини бирма-бир кўздан кечириб ҳеч бир натижа тополмаган.
 
Ҳозирда Аргентина мамлакатида Матиас Мессининг қидурув ишлари олиб борилмоқда. Ҳаттоки полиция катта Мессини қамаш учун ордер олган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил полиция Матиас Месси бошқарувидаги машина салонидан рўйхатдан ўтказилмаган қуролни топганди.
 
Бир йил ўтиб Мессининг суди бўлиб ўтган ва унга 8 минг песо ва бир йил давомида Росариодаги мактабларнинг бирида ҳафтасига 4 соатдан ўқувчиларга футболдан дарс беришга ҳукм қилинган.
 
Бундан ташқари, Матиас 2016 йилнинг август ойида яна бир нохуш ҳодиса сабабчиси бўлган. Ўшанда Месси бошқарувидаги машини катта тезлик билан юк машинасига бориб урилганди.
 
Полиция расмийлари бу ҳолатга ҳавонинг ноқулайлиги ва ёмғир, туманни сабаб бўлганлигини айтишган эди.
 
Аргентина ОАВларининг хабарига кўра, Матиас катта эҳтимол билан  гиёҳвандлик бизнеси вакилларига шерик бўлиши мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Матиас Месси Лионель Месси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Akmalkxon Eshonkxonov
21:12 02.12.2017

Sardor rahmat!


Sardor
15:32 02.12.2017

Assalomu alaykum,Akmalxon aka! Tarjimada juz'iy xatolikka yo'l qo'yilibdi: Siz havolasi keltirilgan maqolada 8000 peso (500 yevro) keltirilgan!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!