Дубайдан тортиб Парижгача... Гулнора Каримованинг қаерда қандай мулки бўлган?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова дунёнинг бадавлат хонимлари рўйхатидан расман ўрин олмаган бўлса-да, унга тегишли қимматбаҳо мол-мулклар оз эмас. 

Гулнора Каримовага оид жиноят иши маълумотларида қайд этилишича, ҳозирда 12 та хорижий мамлакатлар ҳудудида уюшган жиноий гуруҳнинг 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги легаллаштирилган маблағлари аниқланган, шу жумладан:
 
Швейцарияда – 777,8 млн АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари ва Колони шаҳрида нархи 18,5 млн франк бўлган кўчмас мулк (вилла);
 
Швецияда – 30 млн АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари;
 
Буюк Британияда – 4,2 млн фунт миқдорида пул маблағлари, Лондон шаҳрида умумий нархи 22,9 млн фунтлик уй-жойлар, квартиралар ва виллалар;
 
Франциянинг Париж шаҳрида – квартиралар ва “Шато де Грусси” қасри, Сантропе шаҳрида – вилла (умумий нархи 52,5 млн евро);
 
Латвияда – 16,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари ва қимматли қоғозлар, Рига шаҳрида парк ҳудудидаги умумий нархи 9 млн евро бўлган кўнгилочар марказ;
 
Ирландияда – 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари ва қимматли қоғозлар;
 
Мальта оролида – нархи 48,8 млн АҚШ доллари бўлган самолёт;
 
Германияда – 2 млн евро миқдоридаги пул маблағлари;
 
Испанияда – 82 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари;
 
Россияда – 6 млн АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари, умумий нархи 2 млн АҚШ доллари бўлган Москва шаҳри “Камелот” турар жой комплексидаги “пентхаус”, “Рублевка” массивидаги ҳашаматли турар жой ва 8 та квартира, Ялта шаҳридаги меҳмонхона комплекси, турар жой ва ер участкаси;
 
Гонконгда – 67 млн АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари, “The Arch” осмонўпар биносида нархи 15 млн АҚШ доллари бўлган “пентхаус”;
 
Бирлашган Араб Амирлигида – 32 млн АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари, 31,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги олтин ва олтин сертификатлари, Дубай шаҳрида умумий нархи 67,4 млн АҚШ доллари бўлган “пентхаус”, 2 та вилла ва 2 та меҳмонхона комплекслари аниқланган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Гулнора Каримова

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг