“Мен тирикман”. Миллиардер Сорос миш-мишларни рад этди

Олам

image
0:00
0:00
download

Америкалик миллиардер Жорж Сорос ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди. Ўзининг соғлом эканлиги ҳақида у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

“Юрак хуружига учраганим ҳақидаги миш-мишлар ёлғон. Мен тирикман ва соғломман”, дея пост қолдирди Сорос.

Маълумот учун, Сорос америкалик трейдер, молиячи, инвестор ва “Сорос фонди” асосчиси ҳисобланади. У 1930 йил 12 августда Будапештда ўрта даромадли яҳудий оилада туғилган. Жорж Сороснинг молиявий соҳадаги карьераси 1956 йилда бошланган. Ўшанда Сорос Нью-Йоркда қимматли қоғозларни сотиб олиш ва қайта сотиш билан шуғулланган. 2019 йил ҳолатига кўра, Сороснинг молиявий фаолиятдан тушган умумий даромади тахминан 44 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Сорос дунёдаги рангли инқилобларнинг асосий ташкилотчиси ва ҳомийси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бир қатор хорижий ОАВ Жорж Сороснинг юрак хуружидан вафот этгани ҳақида хабар берган эди. Миллиардер айни пайтда 92 ёшда.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллиардер Жорж Сорос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made