... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикада ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор...


15:13, 07.10.2017 Олам
 400

Ҳарбийлар Bell–412 русумли вертолёт билан ўқув машғулот ўтказаётган бўлган.

Мексикада ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Foxnews.com” нашри хабар берди.
 
Мексика мудофаа вазирлигига тегишли бўлган ҳарбий вертолёт ҳалокатга учраши натижасида 7 нафар ҳарбий ҳалок бўлган ва бир нафар аскар оғир тан жароҳати олган.
 
Мамлакат мудофаа вазирлиги берган баёнотга кўра, ҳалокат Мексиканинг шимолий қисмида жойлашган Дуранго вилоятида содир бўлган.
 
Ҳарбийлар ҳалокатга учраган Bell–412 русумли вертолёт билан ўқув машғулот ўтказаётган бўлган.
 
Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Мексика ҳарбийлари Вертолёт ҳалокати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!