Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Марҳамат туманида Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Марҳамат тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаро О.У. Ф.Б.нинг ишончига кириб, уни гўёки миграция агентлигида ишловчи танишлари ёрдамида Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган. 

Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда бошқа бир фуқаро Н.М. фуқаро О.У.дан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон вилояти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг