Диққат марказида Лукашенко. Қирғизистон Беларусдан изоҳ талаб қилди

Олам

image

Қирғизистон Беларусь Президенти Александр Лукашенко ва қидирувдаги Қирғизистон собиқ Бош вазири Дониёр Усеновнинг омма олдида биргаликда кўриниш берганига расмий Минскдан изоҳ талаб қиляпти. Бу ҳақда "kaktus.media" хабар берди.

Кеча, 11 август куни Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигига Беларуснинг Бишкекдаги элчихонаси вакили чақирилган.

“Учрашув вақтида қирғиз томони 10 августда Беларусдаги давлат тадбирида халқаро қидирувда бўлган ва Қирғизистон суд идоралари томонидан судланган Дониёр Усеновнинг пайдо бўлиши бўйича тушунтириш талаб қилди. Бундай ҳаракатлар Қирғизистон ва Беларусь ўртасидаги дўстона муносабатларга, ўзаро манфаатли ҳамкорликни қуришга путур етказиши таъкидланди”, дейилади хабарда.

Қирғизистон ТИВ тегишли нотани топшириб, беларусь томонидан Усенов ва бошқа алоқадор шахсларни зудлик билан қўлга олиш ва экстрадиция қилиш чораларини кўришни сўраган.

Беларусь ОАВ маълумотига кўра, 10 август куни Александр Лукашенко тадбиркор Даниил Урицкий раҳбарлик қиладиган “Беларусь миллий биотехнология корпорацияси” корхонасига борган.

Қирғизистон томони Урицкий бу 2010 йилдаги апрель инқилобидан кейин мамлакатни тарк этган собиқ Бош вазир Дониёр Усенов дея тахмин қилинади. У Ватанида сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Урицкий ва Усенов ўртасидаги яққол ўхшашлик борлигига қарамай, Урицкий Қирғизистоннинг собиқ бош вазири эканининг аниқ исботи йўқ. Унинг ўзи эса 2018 йилда Беларусь ОАВга берган интервьюсида буни рад этган.

Маълумот учун. Беларусда 9 августда ўтказилган сайлов натижаларидан норози одамларнинг намойишлари давом этаётганига қарамай, лавозимига қайта сайланган Александр Лукашенко Туркияга сафар қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон-Беларусь

Баҳолаганлар

830

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар