Facebook фойдаланувчилар фаолиятини кузатиб боришини тан олди
Технология
−
29 Январь 2020
4880Facebook компанияси фойдаланувчилари интернетда нима иш қилаётганини кузатишини тан олди. Бу ҳақда уларнинг корпоратив сайтида маълум қилинган.
Компанияда таъкидланганидек, Facebook бизнес учун турли воситалардан фойдаланади ва ижтимоий тармоқларга кирмайдиган, аммо бошқа интернет-ресурслардан фойдаланадиганларнинг фаолиятини таҳлил қилади. Асосан, бирор бир буюмни қидириш, уни саватчага қўшиш, сотиб олиш, шунингдек, хайр-эҳсон қилиш каби ишлар таҳлил этиб борилади.
“Бизнинг келгуси ўн йилликдаги асосий мақсадларимиздан бири — барча учун Facebook’да махфийликни ҳимоя қилишни кучайтириш”, деб тушунтирилади компания маълумотида.
Тасдиқланишича, фойдаланувчилар бунинг ёрдамида компанияга тақдим этган маълумотларини мустақил бошқаришлари мумкин бўлади: масалан, тарихни тозалаш ва ҳоказо.
“Кейинги ҳафталарда бутун дунё бўйлаб 2 миллиардга яқин фойдаланувчига махфийлик созламаларини текшириб кўришлари ҳақида таклиф жўнатамиз. Таклиф янгиликлар тасмасида кўринади”, дейилади маълумотда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь