Президент халқ таълими вазирига ўринбосар тайинлади

Жамият

image

Кеча, 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан халқ таълими вазирига ўринбосар тайинлади. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Темуржон Комилов Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари лавозимини эгаллади. У халқ таълими соҳасида молиявий-иқтисодий масалаларга масъул ҳисобланади.

Темуржон Комилов халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши бўйича Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 2004 йил бакалаврият ва 2006 йили магистратурани тамомлаган. 2005-2017 йилларда давлат органларида фаолият юритган.

2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида ишлаб келган. 2018 йилда у Ҳисоб палатасининг Бюджет тизими бюджетлари шакллантирилиши ва харажат қисми ижро этилишини назорат қилиш шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келган.

Темуржон Комилов айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори сифатида фаолият олиб бораётган Атабек Назиров ўрнини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Атабек Назиров 2019 йил январь ойида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ таълими вазирлиги тайинлов

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг