Жанубий Кореяда болаларда Кавасаки синдроми аниқланмоқда. У қандай касаллик?

Олам

image

Жанубий кореялик шифокорлар мамлакатдаги болаларда Кавасаки синдромининг иккита ҳолатини тасдиқлашди. Бу ҳақда бугун, 3 июнь куни “Yonhap” агентлиги Корея Республикаси Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига асосланиб хабар берди.

Шифокорлар бир ой олдин кўп тизимли яллиғланиш синдроми бўлган 11 ёшли бола ва тўрт яшар қизда Кавасаки касаллиги борлигини аниқлашди.

Аввал хабар қилинганидек, болалар тузалишди ва уларнинг соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти.

Марказ директори Чон Ин Гённинг сўзларига кўра, "иккала беморнинг коронавирусдаги тест натижалари салбий чиққан ва болаларда инфекция хавфи бўлиши мумкинлигини кўрсатадиган омиллар мавжуд эмас".

Кавасаки касаллиги кўпинча болаликдаги кўп тизимли яллиғланиш синдромларига ўхшайди. Бу иситма, қусиш, бодомсимон безларнинг яллиғланиши, қорин оғриғи, диарея, тошма ва баъзида юрак асоратлари билан бирга келади.

Кавасаки синдромига ўхшаш аломатлари бўлган боланинг биринчи ўлими Францияда қайд этилди. 7 май куни CBS телеканали коронавирус касаллиги билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган симптомлари бўлган болалар бир неча касалхонага ётқизилганлиги ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея

Баҳолаганлар

684

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг