“Бочка” олдида нега тирбандликлар юзага келяпти?
Жамият
−
25 Июль 2019
5591Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида йўлда тирбандликлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги юзага келаётган вазият юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, туман ҳудудидан ўтган 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 74 кмда жойлашган Хўжакент қишлоғи умумий овқатланиш шахобчалари (Бочка) олдида эски кўприкни замонавий йўл инфратузилмасига айлантириш, кенгайтириш, таъмирлаш ҳамда қўшимча айланма йўллар қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Шу сабабли дам олиш кунларида ушбу таъмирланаётган кўприк олдида транспорт воситаларининг тирбандликлари юзага келмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ маҳаллий аҳоли ва Бўстонлиқ туманига дам олиш учун келувчилардан ушбу таъмирланаётган йўл қатнов қисмидан ўтишларида “Йўл ҳаракати қоидалари”га риоя этишларини ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳурмат қилишларини сўраган.