...
МЕНЮ
ONLINE TV

Майкл Жексоннинг альбомидан “сохта” қўшиқлар топилди


18:10, 25.08.2018 Шоу-бизнес
 10 313

Альбомдаги “Мonster”, “Keep your head up”, ва “Breaking news” каби қўшиқлар Майкл Жексонга тегишли эмаслиги аниқ бўлди.

Майкл Жексон 2009 йил 25 июнда вафот этгандан сўнг, 2010 йил унинг ўлимидан кейинги биринчи “Майкл” номли мусиқий альбоми сотувга чиқарилган эди.
 
Майкл Жексоннинг мухлиси ва Жексон оиласининг вакили альбомда сохта мусиқалар борлигини аниқлади ва Sony Music ҳамда The Jackson Estate  компанияларини судга берди.  
 
Шу йилнинг 23 август куни бу компаниялар устидан тушган шикоят бўйича навбатдаги суд йиғилиши бўлиб ўтди. Улар аввалига бу қўшиқлар 2007 йил Жексон томонидан ёзилган, дея оммани алдаб келдилар.  Судда компаниялар вакиллари бу альбомдаги 3 та қўшиқни бошқа хонанда куйлаганини тан олди. 
 
Альбомдаги “Мonster”, “Keep your head up”, ва “Breaking news” каби қўшиқлар Майкл Жексонга тегишли эмаслиги аниқ бўлди.  
 
Суд ҳали ҳукм чиқармади. Ушбу иш юзасидан Жексоннинг мухлиси Вера Серова илк бор 2014 йил судга мурожаат қилган.
Мафтуна Маҳмуджонова

Теглар:Майкл Жексон сохта мусиқа Вера Серова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!