Бузоқнинг югургани сомонхонагача. ЙТҲ жойидан “қуён” бўлган ҳайдовчи ушланди

Жамият

image

Кеча, 5 апрель куни соат тахминан 2:35 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида Mercedes Benz ва Matiz русумли ватомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ натижасида Matiz ҳайдовчиси 67 ёшли С.С. ва унинг икки йўловчиси 22 ёшли У.Ж. ҳамда 36 ёшли А.П. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, Mercedes Benz ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи белгисига қарамай ўтиб кетган ва Matiz билан тўқнашган.

Mercedes Benz ҳайдовчиси ЙТҲ жойидан яширинган. У на ҳодиса ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига хабар берган, на жабрланганлар учун тез ёрдам чақирган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Mercedes Benz ҳайдовчиси қўлга олинган. У Тошкент вилоятилик 33 ёшли Элёр М. бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Мирзо Улуғбек тумани

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг