Ширин шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 9 сентябрь куни Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. унда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Йиғилиш натижасига кўар, Абдуғаффор Тиллабоевич Хожиматов бошқа лавозимга тайинлангани муносабати билан Ширин шаҳар ҳокими вазифасидан озод қилинди.

Шу кунгача “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари лавозимида ишлаб келган Султонов Сарварбек Тўлқинбек ўғли Ширин шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Сарварбек Султонов 1989 йилнинг 19 июлда Оқолтин туманида туғилган. 2011 йилда Гулистон давлат университети, 2013 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети магистатурасини тамомлаган. “Дўстлик” ордени соҳиби.

Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати “Етакчи” ёшлар ўқув маркази Сирдарё вилояти координатори, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши Аҳоли бандлиги ва ижтимоий сиёсат масалалари бўлими мудири, Сирдарё вилояти Оқолтин тумани халқ таълими муассасалар фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими услубчиси, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Оқолтин тумани Кенгаши раиси, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сарварбек Султонов Ширин шаҳри

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг