Стив Жобснинг шифокоридан соғлом ва бахтли яшаш сирлари

Бу қизиқ

image

Онколог-шифокор, Лоуренс Ж. Эллисон номидаги Жанубий Калифорния университетининг Трансформатив тиббиёт институти асосчиси, ўз вақтида Aplle асосчиси Стив Жобснинг онкологи бўлган Дэвид Aгус катта шаҳарларда яшовчи аҳоли соғлиғини сақлашга ёрдам берадиган қоидаларни санаб ўтди.

Мутахассис табиатда кўпроқ вақт сарфлашни, шунингдек, кўпроқ ҳаракат қилишни тавсия қилди.

Унинг сўзларига кўра, аслида, инсон мушакларнинг қисқариши туфайли яшайди. Шунинг учун саломатлик учун ҳаракат қилиш жуда зарур.

Aгус, шунингдек, дам олиш жуда муҳим эканлигини таъкидлади. У бир суткада камида ярим соат дам олишни маслаҳат берди. Шундай қилиб, унинг сўзларига кўра, ўқиш учун танаффус қилиш ёки деразадан ташқарига қараш – булар кун давомида тўпланган стресс даражасини пасайтириш учун зарур омиллардир.

Шифокор катта шаҳарда яшаш принципларидан яна бири бу – режимга қатъий риоя қилишдир. У кунига уч марта овқатланишни тавсия қилди ва енгил тановул метаболизмни ўзгартириши мумкинлигини таъкидлади. Aгуснинг сўзларига кўра, натижада ортиқча вазн пайдо бўлади ва мия фаолияти камаяди.

Шифокор, шунингдек, бир вақтда ётиш ва уйғонишни маслаҳат берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Стив Жобс

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг