... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мавлуда Асалхўжаеванинг иши судгача етиб бормай ҳал бўлди


12:29, 24.03.2017 Шоу-бизнес
 15 964

Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Мавлуда Асалхўжаева билан боғландик.

Аввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева тўй-ҳашамларда аёллар либосини кийиб, пардоз-андоз билан Асалхўжаеванинг қўшиқлари фонограммасига оғиз қимирлатиб юрган йигитни судга бермоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Мавлуда Асалхўжаева билан боғландик.
 
“Сизларнинг сайтингизда чиққан хабардан кейин ўша тақлидчи йигит уйимга келди, узр сўради. Тўйларда қилаётган тақлиди менга безарар эканини тушунтиришга ҳаракат қилди. Шундай бўлса-да, эркак кишининг аёллар либосини кийиб, менинг қўшиқларим фонограммасига оғиз қимирлатиб туришига қаршиман. Мухлисларим ҳам буни ёқламаяпти.
 
Бобурга рози эмаслигимни айтдим ва энди тўйларда Мавлуда Асалхўжаева сифатида намоён бўлмасликка ваъда берди. Билишимча, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вакиллари ҳам у билан тушунтириш ишларини олиб боришди. Кўрамиз, натижа қандай бўларкин”, дейди Мавлуда Асалхўжаева.

Теглар:Мавлуда Асалхўжаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!