... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мавлуда Асалхўжаевадан Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллигига туҳфа


18:28, 25.08.2017 Премьера
 2 049

“Ўзбек давлати” деб ном олган тарона шу юртда яшовчи ҳар бир инсон учун фахр туйғусини ҳадя этиши шубҳасиз.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов “Энг гўзал ва дилбар қўшиқлар Ватан ҳақидаги қўшиқлардир. Бундай жозибадор қўшиқлар эл-элатларни бирлаштиради, уларни тинч-тотув яшашга, Ватанни ҳар томонлама юксалтиришга, кўз қорачиғидек асраб-авайлашга ва кўксини қалқон қилишга даъват этади. Замонлар ўтаверади, аммо Ватан абадийдир. Ватанни севиш, суюб-ардоқлаш, бор вужудинг билан жўшиб куйлаш эса энг олий бахтдир”, деб айтган эди.
 
Шу кунларда Ўзбекистондек жаннатмакон юрт мадҳ этилган қўшиқлар сони ортмоқда. Албатта, улар орасида йиллар давомида қалбимиздан жой олиб, Ватанга бўлган муҳаббатимизни янада оширадиганлари талайгина.  
 
Бугун ўзбек эстрадасининг устоз санъаткорларидан бир – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева ижодидаги навбатдаги қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
“Ўзбек давлати” деб ном олган мазкур қўшиқ Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллик тўйига туҳфа бўлиб, Мавлуда Асалхўжаева ижодида алоҳида аҳамият касб этди, десак муболаға бўлмайди.
 
“Ҳар йили Ватанимиз мустақиллиги байрамига янги қўшиқ тайёрлайман. Ҳар бирининг ўзига яраша ўрни бор. Бироқ бу галгисининг юки, залвори бошқача бўлди. Уни тинглаган киши Ватан олдидаги бурчи, вазифасини бир бор кўз ўнгидан ўтказса, ажаб эмас. Албатта, мен бир ижрочиман, холос. Ватанга бўлган муҳаббатимиз Азим Суюндек шоирнинг шеърида акс этмаганда эди, балки бу қўшиқ яралмаган бўларди”, дейди хонанда.
 
Қўшиқнинг матни Азим Суюн қаламига мансуб. Мусиқасини Баҳодир Низомов басталаган. Мусиқий сайқал Умид Обидов томонидан амалга оширилган.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева ижросидаги “Ўзбек давлати” номли янги қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Мавлуда Асалхўжаева Премьера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!