...
МЕНЮ
ONLINE TV

Матёқуб Матчонов энди шунчаки актёр эмас, мансабдор!


13:42, 24.05.2018 Шоу-бизнес
 26 843

Матёқуб Матчонов кино оламида ўз ҳурматига эга ижодкорлардан бири.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик” ордени соҳиби Матёқуб Матчанов янги лавозимга тайинланди. Актёр Матёқуб Матчонов Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси лавозимида иш бошлади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3176-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси қайта ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1030-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси устави тасдиқланди.
 
Уюшманинг асосий вазифалари миллий кинематография йўналишларини белгилаш, янги бадиий жамоалар тузиш, бой анъаналарга таянган ҳолда жаҳон андозалари даражасидаги замонавий миллий кино санъати мактабини яратиш, ўзбек арбоблари, етук кино мутахассислари тажрибасини оммалаштиришдан иборатдир.
 
Маълумот ўрнида, Матёқуб Матчонов 1956 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
 
У актёрлик фаолиятини 1985 йилда “Ёш гвардия” ҳозириги Ўзбек давлат драма театрида бошлаган. 

Теглар:Матёқуб Матчонов Киноарбоблар ижодий уюшмаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!