Matiz ва Volkswagen иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 15 январь куни Навоийда светофорда тўхтаб турган Matiz'нинг орқасига Volkswagen келиб урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, соат 02:00 лар чамасида Навоий шаҳридаги И.Каримов кўчасида Matiz русумли автомашина светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтида, Volkswagen ID6 crozz pro русумли транспорт воситаси автомобилнинг орқа қисмига келиб урилган.

Оқибатда Matiz'нинг орқа ўриндиғида бўлган йўловчилар Э.У. ва О.Ғ. олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Matiz Volkswagen

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг