Президент Андижонга сафарини якунлашдан аввал мактабга ташриф буюрди

Жамият

image

Бугун, 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги мактаб-интернатга ташриф буюрди. 

Мактаб олдида шоир бюсти ўрнатилган хиёбон барпо этилган. Билим даргоҳида умумтаълим фанлари билан бирга, она тили ва адабиётни чуқур ўрганиш учун барча шароитлар яратилган. Синфхоналар, кутубхона, спорт зали, ётоқхона замонавий жиҳозланган. Бугунги кунда бу ерда 150 нафар иқтидорли йигит-қиз таълим олмоқда.

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган мўъжазгина музейни кўрди. Мактаб ўқувчилари шоир шеърларидан намуналар ўқиб берди.

"Муҳаммад Юсуф ҳалқимиз севган самимий шоир, ватанпарвар инсон эди. Сизлар унинг муносиб давомчилари бўлишингиз керак. Бунинг учун бир дақиқаям вақтларингизни бехуда ўтказмай, кўпроқ ўқиб, тарихга уйғоқ боқиб камолга етишларингиз зарур. Энг катта бойлик – маънавий бойликдир", деди Президент.

Давлат раҳбари мутасаддиларга мактаб-интернат ўқувчилари учун автобус ажратиш, бошқа вилоятлардаги ижод мактабларига бориб, тенгдошлари билан мулоқот қилишига кўмаклашиш, вилоят телевидениесида ўқувчилар иштирокида кўрсатувлар тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Президентнинг Андижон вилоятига ташрифи якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев мактаб Муҳаммад Юсуф

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг