COVID-19. Россияда Италия сценарийси такрорланадими?

Олам

image

Россияда коронавирус эпидемиясининг тарқалиши Италия сценарийсини такрорлаши эҳтимолдан йироқ. Бу ҳақда Коммунарка шифохонасининг бош шифокори Денис Проценко маълум қилган.

Шифокорнинг сўзларига кўра, ҳатто Италияда ҳам инфекция ички минтақага қараб ҳар хил тарқалди: шимолда “мутлақо фожиавий вазият” юзага келган, жанубда эса эпидемия юмшоқроқ кечган.

Проценконинг сўзларига кўра, кўп мамлакатларда эпидемия ўзига хос сценарий бўйича ривожланмоқда. “Москвада вируснинг мамлакат бўйлаб тез тарқалишига йўл қўймайдиган ҳаракатлар - изоляция, шаҳарга кириш-чиқиш кириш назорати, вақтинча касалхоналар, кузатувлар амалга оширилди”, дея таъкидлаган бош шифокор.

Унинг қўшимча қилишича, бундай чоралар, Россия соғлиқни сақлаш тизимини қайта тиклаш учун икки-уч ҳафта қўшимча вақт берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 134 687 нафар шахс инфекциядан зарарланган. 16 639 бемор касалликдан шифо топган бўлса, 1280 киши ундан вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

396

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг