Маст ҳайдовчи ИИО ходимларига қарата ўқ узди

Олам

image

Қозоғистоннинг Қўстанай вилоятида маст ҳайдовчи полиция ходимларига қарата ўқ узди. Бу ҳақда “Polisia.kz” хабар берди

Маълум қилинишича, кеча, 12 ноябрь куни соат 21:00 да Қўстанай вилояти ҳудудидан ўтган Олмаота-Екатеринбург трассасида ён чироқларини ёқмасдан ҳаракатланаётган УАЗ русумли машина полиция ходимларининг эътиборини тортган. Ходимлар ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у ҳаракатни давом эттирган. 

Бир муддат ўтиб эса ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб, машина ариққа тушиб кетган. Полиция ходимлари таъқибни давом эттирган вақтда ҳайдовчи ўқотар қуролдан ҳуқуқ-тартибот ходимлари томон бир неча бор ўқ узган ва воқеа жойидан яширинган.  

“Полиция бунга жавобан қурол ишлатмаган, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган”, дейилади хабарда.

Вилояти ИИБ махсус бўлинмаси ходимлари иштирокида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида УАЗ ҳайдовчиси шу ҳудудда яшовчи танишининг уйидан топилган. Аниқлик киритилишича, қонунбузар фуқаро Қорабалиқ туманида яшовчи 35 ёшли фуқаро бўлган. 

Нашрнинг қўшимча қилишича, воқеа содир бўлган вақтда ҳайдовчи маст бўлган. Жиноят иши бўйича ов милтиғи, ўқ-дорилар ва спиртли ичимлик далилий ашё сифатида олинган. 

Ҳуқуқбузар шу куннинг ўзида шаҳар ИИБнинг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 380-1-моддаси (Ички ишлар органи ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш) бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ИИО Қўстанай Полиция Маст ҳайдовчи УАЗ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made