...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур қўшиқчи давлат элчиси бўлди


16:36, 22.09.2018 Олам
 7 491

Унга давлатнинг рамзий элчиси унвони берилди.

Қўшиқчи, актриса ва дизайнер Рианна Барбадос давлати элчиси этиб тайинланди. Рамзий маънодаги элчилик унга таълим, туризм ва инвестиция соҳасини ривожлантириш мақсадида тақдим этилган.
 
Барбадос давлати Бош вазири Миа Амор Мотли қўшиқчи Рианна Фенти ўз давлатини севиши, унинг рамзий элчи бўлиши, гуманитар, айниқса, таълим ва соғлиқни сақлаш  соҳасини ривожланишига олиб келишини таъкидлаган.
 
Ўз навбатида, қўшиқчи бу унинг учун шарфали вазифа эканлиги ва имкон қадар давлати учун хизмат қилишини айтиб ўтган.
 
Рианна Барбадоснинг Сейнт Мичел шаҳрида туғилган ва ўн ёшгача Барбадосда яшаган. Кейин эса АҚШда яшаб, у ерда машҳурликка эришган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Рианна Барбадос элчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!