... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур ўзбекистонлик Россиядан миллиардер бўлиб қайтиши мумкин


11:19, 06.04.2018 Спорт
 11 345

2014 йилги чемпионатда уларнинг иш ҳақи ярим миллиард сўмдан ошган.

Россиядаги жаҳон чемпионатида ҳакамларнинг қанча маблағ ишлаб топиши маълум бўлди.
 
“UOL” нашрининг маълумотига кўра, жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарадиган бош ҳакамларга 57 минг евро маош тўланади. Бу 568 миллион 632 минг сўм деганидир.
 
Шунингдек, ҳар бир ўйин учун ҳакамларга 2 500 евродан берилади. Маълумот учун, 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтган мундиалда бош ҳакамлар 40 минг евро олган. 2010 йилда эса бу рақам 28,5 минг еврони ташкил этган.


 
Хабарингиз бор, мазкур мундиалда ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ҳам иштирок этади.
 
ЖЧ-2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Дону шаҳарларидаги стадионларда бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Равшан Эрматов ЖЧ-2018 ҳакамлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!