...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур модель отиб ўлдирилди


17:31, 28.09.2018 Олам
 19 407

22 ёшли модель гўзаллик танловининг собиқ ғолиби бўлган.

Кеча, 27 сентябрь куни ироқлик модель ва ижтимоий тармоқ юлдузи Тара Фарес Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилди.
 
Собиқ гўзаллик танлови ғолиби ва Instagram’да 3 миллионга яқин кузатувчиларига эга Фарес шаҳарнинг Кам-Сара туманида ўлдирилган.
 
Фаресни ўлдирган шахслар топилмаган. Тергов ишлари бошланган. 22 ёшли модель ўлдирилишидан олдин, бир неча бор унга таҳдид қилинган.
 
Аввалроқ, Ироқнинг Басра шаҳрида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суад ал-Али отиб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Ироқ Модель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!