... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур баскетболчи Коби Брайант ўз фаолиятига тантанали нуқта қўйди


12:04, 14.04.2016 Спорт
 1 975

Баскетболчи 20 йил давомида “Лейкерс” жамоасининг шарафини ҳимоя қилиб келди.

АҚШнинг Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA) чемпионатининг якуний баҳсида  “Лос-Анжелес Лейкерс” “Юта” устидан 101:96 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Мазкур баҳс Лос-Анжелес жамоасининг юлдузи Коби Брайант учун фаолиятидаги сўнгги ўйин бўлди.
 
Брайантнинг сўнгги ўйинида 500 га яқин журналистлар аккредитациядан ўтдилар.  Уларнинг 60 нафари 15 та хорижий давлатлардан ташриф буюрган.  “Лейкерс” жамоаси раҳбарияти яна 200 нафар журналистга рад жавобини беришга мажбур бўлди. Чунки, “Cтейплз Cентер” аренаси бунчалик кўп ОАВ вакилларини ўз бағрига сиғдира олмайди.
 
37 ёшли Брайант “Лейкерс” шарафини 20 йил ҳимоя қилди. Бу жамоа билан машҳур баскетболчи беш марта чемпионлик мақомини қўлга киритди (2000,  2001,  2002,  2009 ва 2010 йил).  
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ NBA Коби Брайант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!