Россиядан 500 та сунъий нафас бериш аппарати олиб келиняпти

Жамият

image

Ўзбекистон Ҳукумати коронавирус пандемиясига қарши курашиш борасидаги чораларни тиббий нуқтаи назардан кучайтириш мақсадида Россиядан 500 та сунъий нафас бериш аппаратини харид қилган. Уларнинг биринчи қисми яқин кунларда олиб келинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 10 апрель куни пахтачилик ва ғаллачиликда кластер тизими самарадорлигини ва ҳосилдорликни оширишда энг долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилди. 

Йиғилишда қайд этилишича, Хитойдан касалликни аниқловчи 200 минг дона ва Германиядан 50 минг дона тест олиб келинмоқда.

“Очиғини айтиш керак, агар халқимизнинг менталитети ва турмуш тарзини, шу жумладан, иш-ўқиш, тўй-маърака, маҳалла, бозор, қариндошлар, қўшнилар, дўстлар, айниқса беморлардан тез-тез хабар олиш каби жуда кенг ижтимоий муносабатларимизни ҳисобга олсак, карантин ва чеклаш тадбирларини вақтида киритмаганимизда, беморлар ва йўқотишлар бундан анча кўп бўлиши аниқ эди.

Инфекция тарқалишини деярли бир ой давомида секинлаштириб, бу вақтдан даволаш ўринларини кўпайтириш, чет давлатларнинг даволаш тажрибасини ўрганиш ва жорий қилишда унумли фойдаландик”, дейди Президент Мирзиёев.

Президентга кўра, иш-ўқиш, тўй-маърака, маҳалла, бозор, қариндошлар, қўшнилар, дўстлар, айниқса беморлардан тез-тез хабар олиш каби жуда кенг ижтимоий муносабатларни ҳисобга олиб, карантин ва чеклаш тадбирлари вақтида киритмаганида, беморлар ва йўқотишлар бундан анча кўп бўлиши эҳтимоли юқори эди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 641 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 42 нафари даволанди ва 3 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда сунъий нафас бериш аппарати

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг