...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марҳум спортчининг қотиллиги буюртма бўлгани айтиляпти


14:42, 25.12.2018 Олам
 14 216

Уч киши қотилликда айбланиб қўлга олинган.

Жорий йил июль ойида қозоғистонлик фигурали учувчи Денис Тен кўчада пичоқланиб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Денис Тен қотиллиги юзасидан очилган жиноий иш доирасида унинг онаси Оксана Теннинг адвокати Нурлан Устемиров қотиллик буюртмага асосан бўлган деб ҳисоблаяпти.
 
“Жиноий иш материаллари билан танишиш вақтида далилларда қатор номутаносибликлар мавжудлигига эътибор бердик... Биз бу буюртма асосидаги жиноят деб ҳисоблаймиз”, деган адвокат суд эшитувида.
 
Шу муносабат билан жабрланувчи томон ишни прокуратурага қайтариш бўйича расмий илтимос билан чиққан. Адвокатнинг фикрича, қўшимча текширув вақтида қотилларнинг шерикалари аниқланиши керак.
 
Маълумот учун, мазкур иш юзасидан уч киши ҳибсга олинган. Улар Арман Кудайберганов, Нурали Киясов ва Жанар Толибаев
 
25 ёшли Денис Тен 2014 йил Сочида ўтган қишки Олимпия ўйинларида фигурали учиш бўйича бронза медали соҳиби бўлган. Бундан ташқари, фигурали учиш бўйича 2013 ва 2015 йиллардаги жаҳон чемпионатларининг бронза ва кумуш медали совриндори.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Денис Тен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!