1 августдан импорт машиналар учун акциз солиғи бекор қилинади

Жамият

image

2020 йил 1 августдан бошлаб тракторлар, 10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари, енгил автомобиллар ва юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, "Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" Президент қарори (ПҚ–4739-сон, 03.06.2020) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-3818-сон қарори билан тасдиқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

импорт автомобиллар машиналар

Баҳолаганлар

1163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг